GM Uzbekistanнинг Россиядаги сотувлари 88% ўсди

Дата: 15:36, 15-05-2018.

Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – 2018 йилнинг январь-апрель ойларида GM Uzbekistan компанияси Россия бозорида 4,67 минг Ravon автомобилларини сотди, бу эса 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 88% кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Европа бизнеси уюшмаси автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси маълумотларига таянган ҳолда.

Шундай бўлсада, 2018 йилнинг апрелида компаниянинг Россия бозоридаги савдолари 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 33%га – 576 автомобилгача тушиб кетди. Шундай қилиб, GM Uzbekistanнинг Россия бозоридаги улуши 2017 йилнинг шу давридаги 0,5% нисбатан 2018 йилнинг январь-апрелида 0,9% тенг бўлди.

GM Uzbekistan ОАЖ 2018 йилнинг апрели якунлари бўйича Россияда автомобиллар савдоси бўйича 26-ўринни эгаллади. Шунга қарамай, GM Uzbekistanнинг моделларидан ҳеч бири ҳисобот даврида РФда энг кўп сотилган Топ-25 машиналар рўйхатига кирмади.

Эслатиб ўтамизки, яқинда Россия оммавий ахборот воситалари GM Uzbekistan Россия бозорида сотувлар таркибини ўзгартиргани, шунингдек, қатор моделлар нархларини оширганини хабар қилган эди.

Сурат манбаи: http://egegram.ru/page/56/

Янгилик билан ўртоқлашиш: