Гольф бўйича Ўзбекистон термаси Қозоғистон очиқ чемпионати етакчи учлигига кирди

Дата: 09:29, 04-09-2015.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – Гольф бўйича Ўзбекистон термаси Қозоғистон очиқ чемпионати етакчи учлигига кирди. Ушбу мусобақалар 28-30 августда “NURTAU” (Алмати вилояти) гольф-клубида бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон термаси республика Гольф федерацияси жамоасидан иборат бўлган.

Федерация маълумотларига кўра, мусобақаларда Роман Тен мутлақ ҳисобда 3-ўринни, Яна Тягай “Бест гросс”да 2-ни олган. Энг яхши ўнликка Евгений Ли ва Канат Курбаналиевлар ҳам кирдилар.

Чемпионатда жами 100 қозоғистонлик ёш гольфчилар ҳамда Ўзбекистон, Қирғизистон, Корея Республикаси, Япония, АҚШ ва бошқа мамлакатлардан бўлган спортчилар қатнашдилар.

Ўзбекистон Гольф федерацияси 2015 йил февралда Гольф уюшмаси асосида ташкил этилган. Ўша йилда биринчи Ўзбекистон очиқ чемпионатини ўтказди. Мусобақа “Наврўз” байрамига бағишланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: