Голланд компанияси Жиззах вилоятида картошка кластерини яратиш билан шуғулланишни режалаштирмоқда
Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ – Meijer голланд компанияси Жиззах вилоятида картошка кластерини яратиш билан шуғулланишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (УзТАГ).
Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, 9 январ куни Ўзбекистоннинг Нидерландиядаги элчихонаси Голландия компанияси раҳбарияти - Meijer уруғлик картошкаси етказиб берувчиси бош директори Эрик ван Даас билан билан музокаралар ўтказди.
Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон билан компания ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари юзасидан фикр алмашадилар.
Қайд этилишича, учрашувда томонлар яқин келажакда Марказий Осиёда Голландия технология асосида ишлаб чиқарилган картошка чипсларини ишлаб чиқариш бўйича заводнинг ишга туширилиши қўшимча қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни янада кенгайтириш учун янги имкониятлар очишини айтиб ўтдилар.
Томонлар учрашув якунлари бўйича жорий йилнинг январ-феврал ойлари охирида бир қатор ўзбек делегацияларининг Голландияга ташрифларини ташкил этиш бўйича келишувга эришдилар.
“Хусусан, Ўзбекистон картошка ишлаб чиқарувчилар уюшмаси аъзоларининг ташрифлари режалаштирилган бўлиб, улар уруғлик картошкаларини етиштириш учун қўшма корхонани ташкил этиш, шунингдек, Жиззах вилоятининг Бахмал туманида картошка кластери бўйича музокаралар олиб борадилар”, - деб хулоса қилинади хабарга.
Сурат манбаи: https://www.fertilizerdaily.ru


