Голланд тараққиёт банки “Ҳамкорбанк” ўзбек банки таъсисчилари таркибига киришни режалаштирмоқда

Дата: 13:17, 21-10-2014.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – Голланд тараққиёт банки (FMO) “Ҳамкорбанк” ўзбек банки таъсисчилари таркибига киришни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Голланд тараққиёт банки “Ҳамкорбанк” ресурс базасини кенгайтиришда кўмак бериши, шунингдек, бу ерда халқаро тажрибани жорий этишга кўмаклашиши режалаштирилмоқда. Ушбу хорижий инвесторнинг ўзбек кредит молия муассасси низом капиталига кириши банкка хорижий сармоя иштирокидаги банк мақомини олишга имкон беради”, – деб таъкидлашди ўзбек банки матбуот хизматида.

“Ҳамкорбанк”нинг FMO билан ҳамкорлиги 2010 йилда йўлга қўйилган эди. 2012 йил декабридаги музокаралар доирасида $9 млнлик кредит шартномаси имзоланди. Жорий йилнинг мартида Голланд тараққиёт банки томонидан қўшимча $4 млнлик кредитлар ажратиш ҳақида шартномалар тузилди. Бугунда ушбу маблағлар ҳисобига “Ҳамкорбанк” 21 лойиҳани молиялаштирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: