Голландиянинг “LT Textile Cooperatief U.A” компанияси Қашқадарёда текстиль мажмуини қуришни бошлади

Дата: 09:56, 31-07-2015.

Қарши. 31 июл. ЎзТАГ – Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида Голландиянинг “LT Textile Cooperatief U.A” компаниясига тегишли замонавий текстиль мажмуининг тамал тошини қўйиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Қурилишни 2016 йил ноябрда тугаллаш реджалаштирилган. Прогнозларга кўра, 2017 йилнинг биринчи чорагида корхона 20 минг тонна пахта толасини қайта ишлайди, 15 минг тонна аралаш калавалар ишлаб чиқаради. Маҳсулотнинг 80% экспорт қилиш кўзда тутилмоқда. Корхона лойиҳа қувватига чиққанида бу ерда 700 янги иш жойлари яратилади”, – деб таъкидлашди Қашқадарё вилояти ҳокимиятида.

Голланд компанияси лойиҳага $60 млн атрофида пул тикишни режалаштирган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: