Голландиянинг LT Textile компанияси Ўзбекистондаги текстил мажмуига $55 млн. тикади

Дата: 17:36, 26-03-2015.

Тошкент. 26 март. ЎзТАГ – 2015-2016 йилларда Голландиянинг LT Textile компанияси Ўзбекистон жанубий Қашқадарё вилоятида қиймати $55 млн. бўлган текстил мажмуи қуради, деб хабар берди ЎзТАГ мухбирига пайшанба куни “Ўзбекенгилсаоат” давлат-акционерлик компанияси (ДАК) вакили.

“Голланд компанияси лойиҳани амалга оширишнинг фаол босқичига кирди. Ишлаб чиқаришни бошлаш 2016 йилнинг ноябр ойига мўлжалланган”, - деб аниқлаштирди агентлик суҳбатдоши. Корхонанинг лойиҳа қуввати – йилига 20 минг тонна пахта толаси ва 15 минг тонна калава ҳамда аралаш ип ишлаб чиқаришга етади.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йил октябрда LT Textile Ўзбекистон ҳукумати билан 2015-2016 йилларда лойиҳага камида $55 млн. киритишни кўзда тутувчи инвестиция шартномаси имзолаган эди. Хусусан, голландия компанияси лойиҳага $17 млн. ўз маблағи ва Ўзбекистон ҳукумати кафолатларисиз жалб этилаётган камида $38 млн хорижий банклар кредитларини тикиш мажбуриятини олди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: