“Голос. Дети” телелойиҳасининг ўзбекча варианти телеканаллар эфирига чиқмоқда

Дата: 12:22, 10-10-2016.

Тошкент. 10 октябр. ЎзТАГ – Мамлакатнинг икки телеканалида халқ орасида россиядаги “Голос. Дети” телелойиҳасининг ўзбекча варианти деб аталаётган “Юлдузча” болалар вокаль телевизион конкурси эфири бошланмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

“Юлдузча” шоу-конкурсида қатнашиш учун ноёб вокаль ҳусусиятларига эга бўлган истеъдодли болалар бутун мамлакатдан эстрада, академик ва анъанавий қўшиқчилик йўналишларида танлаб олинган. “Юлдузча” болалар вокаль телевизион конкурсининг биринчи сони 15 октябрда “Наво” телеканалида соат 18.00да, такроран 16 октябр соат 10.00да “Болажон” телеканалида бўлиб ўтади”, – деб таъкидлашди лойиҳа ташкилотчилари.

Конкурсдан кўзланган мақсад – иштирокчиларнинг мумтоз, миллий, фольклор ва эстрада мусиқаси каби йўналишларидаги вокаль ижрочилик маҳоратини ошириш, ёш истеъдодларни қўллаб қувватлаш ва излаб топиш, ижодкор ёшлар билан ишлашнинг ташкилий шаклларини такомиллаштиришдан иборат.

Лойиҳада 6-14 ёшлар орасидаги болалар иштирок этишлари мумкин. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: