“Голос” конкурсининг юлдузи Наргиз Зокирова буви бўлади
Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – Оммага машҳур “Голос” конкурсининг юлдузи Наргиз Зокирова ушбу кузда илк маротаба буви бўлади. 43 ёшли артистка бу ҳақида яқинда бўлиб ўтган концерт дастури чоғида саҳнадан туриб маълум қилди. Неварани унга 24 ёшли катта қизи Сабина Тошбоева совға қилади, деб хабар беради россиянинг ДНИ.РУ интернет-газетаси.
«Менинг учта ажойиб болаларим бор, сентябрда эса мен буви бўламан. Шунингдек, менинг ажойиб турмуш ўртоғим ҳам бор. Буни ҳам яхши натижа деса бўлади, ҳамма ҳам бунга эриша олмайди», - деб мақтанди қўшиқчи.
Маълумки, Зокирова олти маротаба турмушга чиққан. Ҳозирги турмуш ўртоғи - мусиқачи Филипп Бальцано билан биргаликда Наргиз уч фарзандни вояга етказмоқда. Булар юқорида қайд этилган Сабина, 14 ёшли Лейла ва ўғли Ауэл.