Google Playгa янги ўзбекча-русча-инглизча электрон луғат жойлаштирилди
Тошкент. 20 август. ЎзТАГ – Android-платформаси учун ишлаб чиқилган янги ўзбекча-русча-инглизча электрон луғат Google Play иловалар дўконида мобил қурилмаларда кенг қўлланиш учун жойлаштирилди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
АКТ луғатидан компьютерлаштириш ва ахборотлаштириш, телекоммуникация ва тармоқ технологиялари, дастурий таъминот, электрон ҳукумат, ахборот хавфсизлиги, телекоммуникация тизимлари, маълумотларни қайта ишлаш, масофавий таълим, АКТ давлат бошқарувида фойдаланиш каби кўплаб йўналишларга доир 5 минг ибора ва тушунчалар ўрин олган.