“Граф Монте-Кристо” ўзбекистонликлар орасида энг кўп ўқилаётган китоб бўлди

Дата: 17:12, 10-07-2018.

Тошкент. 10 июл. ЎзТАГ – Александр Дюманинг “Граф Монте-Кристо” асари Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ўқувчилари орасида энг кўп ўқилаётган китоб бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) кутубхона матбуот хизматига таянган ҳолда.

Хусусан, кутубхонанинг Адабиётларни бериш ва диспетчерлик хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Миллий кутубхонасида фойдаланувчилар томонидан энг кўп сўралган китоблар топ-10 талиги қуйидаги кўринишда:

  1. Александр Дюма. “Граф Монте-Кристо”
  2. Фёдор Достоевский. “Жиноят ва жазо”
  3. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Бахтиёр оила”
  4. Тоҳир Малик. “Шайтанат”
  5. Аҳмад Лутфий Қозончи. “Саодат асри қиссалари”
  6. Жалолиддин Румий. “Ичиндаги ичиндадур”
  7. Рашод Нури Гунтекин. “Чолиқуши”
  8. Стефани Майер. “Ғира-шира”
  9. Саид Аҳмад. “Уфқ”
  10. Шекспир. “Ҳамлет”.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 200182 фойдаланувчи рўйхатга олинган, булардан 1570 таси аъзолик гувоҳномасини июнда олган. Ўтган ойда ўқувчилар кутубхонага 62513 бор ташриф буюриб, 438105 китобни олганлар.

Сурат манбаи: http://indosurat.com/visit-uzbekistan-com-uzbekistan-visa-uzbekistan.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: