Green Line Profile “Навоий” ЭИҲда алюминий профиллар ишлаб чиқариш бўйича завод очди

Дата: 15:47, 16-01-2018.

Тошкент. 16 январ. ЎзТАГ – Green Line Profile қўшма корхонаси “Навоий” эркин иқтисодий  ҳудудида (ЭИҲ) турли хилдаги алюминий профиллар ишлаб чиқариш бўйича завод очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзқурилишматериаллари” АЖ маълумотига кўра, корхонанинг йиллик қуввати 35  минг тонна алюминий профиллар ишлаб чиқаришга тенг. Унинг 80% экспорт қилиш режалаштирилмоқда. 

Лойиҳа қиймати $32,5 млн. бўлиб, шу жумладан, корхонанинг ўз маблағи $22,2 млн.ни, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар $5 млн.ни, тижорат банклари кредитлари $8 млн.ни ташкил қилади.

Бу ерда 221 нафар янги иш жойлари ташкил қилинади. Ҳозирда эса 44 иш жой мавжуд.

Эслатиб ўтамизки, Green Line Profile ҚК таъсисчилари OMAV S.P., Monti Engineering Srl, Presezzi extrusion SpA, S.A.T. S.p.a., кореянинг SKM Co. LTD ширкатларидир.

Сурат манбаи: http://www.apral.org/MAK

Янгилик билан ўртоқлашиш: