Греция таназзулдан чиқиш режаси тафсилотларини маълум қилди

Дата: 14:36, 23-06-2015.

Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – Греция Иқтисодиёт вазири Георгос Статакис хорижий кредиторларга тақдим этилган мамлакат харажатларини қисқартириш бўйича янги режанинг тафсилотларини маълум қилди, деб хабар қилади ВВС Рус хизмати.

Шу орқали келишув ушбу ҳафтада имзоланишига умид туғилди.

ВВС билан суҳбатда вазир гап бойлар ва тадбиркорлар учун янги солиқлар жорий этилиши, шунингдек, баъзи товарлар тоифалари учун ҚҚС оширилиши ҳақида кетаётганлигини тушунтириб ўтди.

Ўз навбатида, евроҳудуд молия вазирлари янги режадан қониқиш билдириб, навбатдаги молия кўмаги транши бериш ҳақидаги келишув яқин кунларда имзоланишини мумкинлигини айтиб ўтдилар.

Эслатиб ўтамизки, Греция июн охиригача Халқаро валюта жамғармаси кредити бўйича 1,6 млрд евро тўлаб бериши керак. Агар мамлакат қарзини ўз вақтида тўлай олмаса у евроҳудуд, ва Европа Иттифоқидан ҳам чиқарилиши мумкин.

Ҳозир евроҳудуд етакчилари Грециянинг Брюсселга таклифини муҳокама қилмоқдалар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: