Грецияда кураш бйича Ислом Каримов турнири бўлиб ўтди

Дата: 13:02, 02-03-2015.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – Яқинда Грецияда кураш бўйича 10-халқаро Ислом Каримов турнири бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Халқаро кураш ассоциацияси матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Жорий йилда мусобақада Европа ва Осиёнинг 10 ошиқ мамлакатларидан келган курашчи ва расмий делегациялар йиғилди. Улар орасида Греция, Грузия, Сербия, Исроил, Германия, Афғонистон, Россия, Кипр курашчилари бор. Турнирда эркаклар ўртасида икки вазн тоифаси – 81 кггача ва мутлақ вазн тоифаларида $9 минг миқдордаги соврин жамғармаси ўйналди.

Греция маҳаллий муниципал органлари, Ўзбекистоннинг Грециядаги бош консуллиги бошлиғи бош консул Олим Қосимов бошчилигидаги консуллик ходимлари, Халқаро кураш ассоциацияси ва Европа Кураш конфедерацияси вакиллари фахрий меҳмонлар сифатида қатнашдилар.

Ушбу ҳар йили ўтказиладиган анъанавий турнир Европа Кураш конфедерацияси ва Греция кураш федерацияси томонидан 2004 йилда ташкил этилган. Мазкур турнир Халқаро кураш ассоциацияси фахрий президенти ва ушбу спорт тури ватани бўлган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов шарафига бағишлаб ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: