Грецияда Наврўзга бағишланган конференция ва кўргазма ўтказилди
Тошкент. 22 март. ЎзТАГ – Афинанинг Ҳарбий ютуқлар музейида Ўзбекистоннинг Грециядаги бош консуллиги томонидан Грек-ўзбек маданий ва ишбилармонлик ҳамкорлиги маркази билан биргаликда Наврўзга бағишланган конференция ва кўргазма ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тадбирда Греция сиёсий партиялари, парламенти, руҳонийлик, жамоатчилик ва бизнес-доираларнинг етакчи вакиллари қатнашдилар. Иштирокчилар сони 500дан ошди”, - деб таъкидлашди Бош консулликда.
Меҳмонларда Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти катта қизиқиш уйғотди. Иштирокчиларга Ўзбекистон бой тарих, маданий-тарихий меърос, бетакрор меъморчилик обидаларига эгалиги ҳақида маълум қилинди. Мамлакат ҳудудида Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шахрисабз каби ЮНЕСКО бутунжаҳон маданий меъроси рўйхатига кирган дунёга машҳур шаҳарлар мавжудлиги таъкидлаб ўтилди.
“Ўзбекистон грециялик саёҳатчилар нигоҳида” номли фотокўргазма экспозициясида 2015 йилда Ўзбекистона ташриф буюрган Янниса ва Ева Леватинуларнинг 200 ортиқ ишлари намойиш этилди.
Суратларда асосан Самарқанд, Бухоро, Хиванинг тарихий-меъморий обидалари акс этган.