Грузия Бош вазири 2015 йил апрелда Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата: 13:45, 17-11-2014.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили 2015 йил апрелда Ўзбекистонга ташриф буюради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Грузия ташқи сиёсий муассасаси хабарига асосланган ҳолда.

Бу тўғрисида Грузия Ташқи ишлар вазири Тамара Беручашвили ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ўртасидаги телефон мулоқотидан доирасида маълум бўлди.

“Томонлар кенг кўламдаги масалалар, шу жумладан, иккитомонлама ва кўптомонлама масалаларни муҳокама қилдилар. Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили 2015 йил апрелида Ўзбекистонга ташрифи масаласи ҳам диққат марказида бўлди”, – дейилади Грузия ТИВ хабарида.

Эслатиб ўтамизки, Т.Беручашвили Грузия ТИВ раҳбари лавозимига 2014 йилнинг 11 ноябрида тайинланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: