Грузия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Ўзбекистонга келади

Дата: 12:33, 10-09-2019.

Тошкент. 10 сентябрь. ЎзТАГ – Грузия Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"10 сентябрь куни Грузия ташқи ишлар вазири Давид Залкалиан бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюради", – дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, ташриф дастурида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати, Вазирлар Маҳкамаси ва Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган бўлиб, унда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техникавий, сайёҳлик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, делегация Ўзбекистон ва Грузия ўртасида дипломатик муносабатлари ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этади.

Сурат манбаи: ca-news.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: