Грузия ўзбек цитрус маҳсулотлари бозоридаги улушини кўпайтириш ниятида

Дата: 13:34, 03-05-2017.

Тошкент. 3 май. ЎзТАГ – 6-8 майда Ўзбекистонда цитрус маҳсулотлари тақдимотини ўтказиш мақсадида грузин делегациясининг бизнес-тақсимоти бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Делегацияга Аджар Автоном Республикаси қишлоқ хўжалик вазирининг ўринбосари Р.Коридзе бошчилик қилмоқда. 8 май куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасида Грузия цитрус маҳсулотларининг улгуржи харидорлар, савдо ширкатлари ва қайта ишловчи корхоналар учун тақдимоти бўлиб ўтади.

Ўзбекистон савдо саноат палатаси маълумотларига кўра, Грузия цитрус маҳсулотларини ўстириш, ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича батафсил маълумотлар берилади.

Бундан ташқари, ўзбек компаниялари учун Грузияга цитрус маҳсулотларини ўстириш шароитларини ўрганиш мақсадида сафари ҳам уюштирилади.

Эслатиб ўтамизки, ўзбек тадбиркорларининг 2016 йилги тақдимотдаги иштироки якунлари бўйича 97 тоннадан зиёд цитрусли меваларни импорт қилиш бўйича шартномалар имзоланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: