Грузиянинг “SRS Pharmaceuticals” компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш ниятида

Дата: 16:00, 04-12-2014.

Тошкент. 4 декабр. ЎзТАГ – Грузиянинг етакчи фармацевтик компанияларидан бири - “SRS Pharmaceuticals” Ўзбекистон ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона очишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бугунда компания мамлакатимизда ўз фаолиятини ваколатхона орқали амалга оширмоқда. Аммо бозордаги талаб грузинтомонига ўз фаолиятини кенгайтириш ҳақидаги масалани кўриб чиқишга ундади. Ҳозирда “SRS Pharmaceuticals” ўз маҳсулотини мустақил сотувчи корхонани ташкил қилиш бўйича маслаҳатлашувларни якунламоқда”, – деб таъкидлашди “Ўзфармсаноат” ДАК матбуолот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: