Грузиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ЕИ билан визасиз режим ҳақида хабар қилди

Дата: 18:14, 03-02-2017.

Тошкент. 3 феврал. ЎзТАГ – Грузиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси 2 февралда Европа парламенти Грузия фуқаролари учун Шенген ҳудуди мамлакатларига визасиз режим учун овоз берганини маълум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Визасиз режимга мувофиқ, Грузия фуқароларига ЕИга бориш учун 180 кунлик даврда 90 кунгача виза зарур эмас.

Эслатиб ўтамизки, Европа парламенти ва Европа кенгаши 2016 йил 13 декабрдан бошлаб Грузия учун виза режимини либераллаштириш ҳақида келишувга эришдилар. Мамлакат ушбу кунни 2015 йилдан бери кутаётган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: