Гулистонда ўғирлик қилган шахс тезда топилди

Дата: 09:47, 19-02-2015.

Гулистон. 19 феврал. ЎзТАГ - Гулистонда (Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти маъмурий маркази) ўғирлик қилган шахс тезда топилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) .

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги сайтида хабар қилинган.

“Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида ўғирлик содир этилди. Эрталаб дўконини очган тадбиркор дўкон деразалари сидирилгани, ичкарига киргач эса тартибсизлик ва 280 минг сўмлик товарларнинг йўқолганлигини аниқлади. Бу ерда ўғирлик содир этилганлигини тахмин қилган жабрланувчи бу ҳақида ички ишлар органларига мурожаат қилди. Тезкор ўтказилган оператив тадбирлар натижасида жиноятчини тезкор равишда топишга эришилди. У муқаддам ҳам судланган Боёвут туманида истиқомат қилувчи шахс бўлиб чиқди. Ушбу факт юзасидан жиноят иши очилган ва тергов олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: