Гулнора Каримова қайси колонияда жазо муддатини ўтаётгани маълум бўлди

Дата: 10:12, 03-04-2019.

Тошкент. 3 апрель. ЎзТАГ – Швецариялик адвокат Грегуар Манжа Ўзбекистоннинг биринчи президентининг қизи Гулнора Каримова қайси колонияда жазо муддатини ўтаётгани ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мен ҳозиргина Тошкент вилояти Зангиота тумани 21-сонли аёллар колониясига келдим. Мижозим билан учрашиш учун мақбул шартларни олишга ҳаракат қиляпман”, - деб ёзади у ўзининг Twitter ида.

Шунингдек,Мангет ўзининг Ўзбекистон ҳудудида иккинчи кун эканлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил декабрида Г. Каримова Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича суди қарорига биноан 10 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Кейинчалик Имон Каримова яшайдиган уйга уй қамоғи жазосига алмаштирилган. Г. Каримова шу йилнинг 5 март куни жазони ўташ шартларини бузганлиги учун колонияга кўчирилган. Қарор Яшнабод тумани жиноят ишлари суди томонидан Ички ишлар идораси ҳузуридаги ГУИН пробация тақдимномаси томонидан топширилган. Жазонинг қолган муддатини у умумий режимдаги колонияда ўтайди.

Сурат манбаи: rbc.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: