Гулнора Каримова умумий тартибли колонияга ўтказилди – Бош прокуратура

Дата: 13:35, 06-03-2019.

Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси биринчи президентининг қизи Гулнора Каримова умумий тартибдаги колонияга кўчирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, Г.Каримов Тошкент вилоят жиноят ишлари бўйича суди томонидан 2017 йил 18 декабрда чиқарилган ҳукм билан 10 йилга озодликдан маҳрум этилган.

“Инсонпарварлик нуқтаи назаридан ҳамда маҳкума жиноий йўл билан орттирган пул маблағларини қайтариш ва давлатга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятларини ўз зиммасига олганлигини ҳисобга олиб, Тошкент вилоят жиноят ишлари бўйича суди 2018 йил 1 июлдаги ажрими билан Г. Каримова 5 йил мудддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган. Озодликни чеклаш жазосини ўташ жойи маҳкум Г. Каримова танловига кўра, қизи Имон Каримованинг яшаш жойи белгиланган”, - дейилади хабарда.

Шу билан бирга, маҳкум Г.Каримова зиммасига қонунчиликда назарда тутилган чекловлар, жумладан, яшаш жойидан ташқарига чиқиб кетмаслик, алоқа воситалари ва интернетдан фойдаланмаслик ҳамда зарарни қоплаш мажбурияти юклатилганг.

Маҳкума Г. Каримовага озодликни чеклаш жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек, суд томонидан унга юклатилган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд жазонинг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириш мумкинлигини тушунтирган.

“Бироқ, маҳкума Г. Каримов жазони ўташ даврида суд томонидан белгилаб қўйилган чекловларни мунтазам равишда бузиб, ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармаган”, - дея қайд этилади хабарда.

Шундай қилиб, 2018 йил 22 ноябрда Г. Каримова ўз бошимчалик билан яшаш жойини чиқиб кетган ва жазони ўташ тартиби ва шартлари бузмаслик ҳақида огоҳлантирилган.

Огоҳлантиришларга қарамасдан Г.Каримова ўзига тегишли хулосалар қилмасдан, жазони ўташ тартибини ва шартларини қасддан бузишдан давом этган, хусусан, мунтазам равишда алоқа воситаларидан, шу жумладан, интернетдан фойдаланган, жиноят иши бўйичани ўзи томонидан етказилган зарарнинг қопланишига фаол тўсқинлик қилган.

“Г.Каримова жазони ўташ тартиби ва шартларини қасддан бузганлиги сабабли жиноят-ижроия қонунчилигига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизматининг тақдимотига асосан, Яшнобод тумани суди томонидан унга нисбатан тайинланган жазонинг ўталмай қолган муддати озодликдан маҳрум қилиш билан жазоси билан алмаштирилиб, умумий тартибли колонияда ўташ белгилансин”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Г.Каримова қизи И.Каримова Instagram саҳифасида прокуратура ходимлари онасини номаълум томонга олиб кетгани ҳақида хабар берди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Бош прокуратура И.Каримованинг маълумотлари ҳақиқатга тўғри келмаслигини ва фотосуратларнинг эскирганлигини билдирди.

 

Сурат манбаи: rus.ozodi.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: