Гулнора Каримова Ўзбекистонга қиймати $1,2 млрдлик активларни қайтариш ҳақида эълон қилди

Дата: 14:28, 24-06-2019.

Тошкент. 24 июнь. ЎзТАГ - Ўзбекистоннинг биринчи президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова $1,2 млрдлик давлат активларини қайтаришини маълум қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўз исмим ва фамилиямнинг масъулиятини ҳис қилган ҳолда барча билиб-билмай қилган ишларимнинг аҳамиятини тушуниб етишга вақтим бўлди. Мен ўзимга янада юқорироқ талаблар қўйишим керак бўлганини тан оламан. Вақт ўтиши ва мушкул вазиятларни бошдан кечириб, мен аввал қилган ишларим учун ўзимни жазолаши мумкин бўлган шахс даражасигача ўзгардим. Мен мени ҳурмат қилган ва мен учраган муаммоларни тушунган халқдан узр сўрайман, мен олиб келган умидсизлигим учун", - дейилади Instagram саҳифасида чоп этилган Г. Каримова нутқида.

Шунингдек, мурожаатда Г. Каримованинг Ўзбекистон ҳудудидаги қарийб $1,2 млрдлик шахсий активларидан давлатга қайтарилганлиги айтиб ўтилган.

"Биринчи сўровларданоқ маблағларим мамлакат ривожи учун хизмат қилиши мақсадида ҳамкорлик қилишни бошлаганман. Бу пуллар Ўзбекистон учун наф келтирадиган лойиҳаларда салмоқли ўрин тутади, деган умиддаман. Прокуратура давлат фойдасига мусодара қилинган мол-мулк ва воситаларни аниқ ҳисоблаб бўлмаслигини даъво қилган бўлса-да, Ўзбекистон ҳудудидаги $1,2 млрд миқдоридаги шахсий активларим менга тегишлиликдан чиққани ва республика бюджети учун ишлаётганини билдирмоқчиман. Бу ҳолат бир неча маҳаллий текширувлар давомида ўз тасдиғини топган”, – дейилади мурожаатда.

Қайд этилганидек, Каримованинг адвокатлари Швейцариядаги музлатилган ҳисоб варақлардаги $131 млн пул маблағларни ушлаб туриш билан боғлиқ ҳужжатларни олиб қўйган. Ҳозирги пайтда бу каби ҳаракатлар $555 млн билан боғлиқ ҳужжатларга қўлланилади.

"Бугунги кунда менинг соғлигим ва президентга мурожаат қилишимга олиб келадиган иккита операцияни амалга оширишнинг долзарблиги мени безовта қилмоқда. (...) Шавкат Миромоновични отамнинг сиёсий издоши ва унинг "шогирди" деб билганим-у, ўзини халққа, шунингдек, инсон ва давлат арбоби сифатида чин дилдан ўзи атаганини, мен унинг олийжаноблигига умид қиламан ва яқин келажакда фарзандларим билан муносабат ўрнатиш имконига эга бўлишимга ишонаман", - дея таъкидланади Каримованинг мурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Г. Каримовага нисбатан Швеция, Швейцария ва АҚШда $1 млрдга яқин маблағ ажратганликда айбланиб, жиноий иш бошланган.

2017 йил декабрь ойида Г. Каримова Ўзбекистонда қарийб 53 млнни суиистеъмолқилганликда айбланган. Уни 10 йилга озодликдан маҳрум этилди, бироқ шикоят қилинганидан кейин ҳукм 5 йилга озодликдан маҳрум этилган (уй қамоғи). Колонияга у уй қамоғи шартларини бузганлик учун келтирилган (интернетдан фойдаланиш, уйдан чиқиб кетиш каби тўсиқларига “зарар”ини қоплаш учун).

Г. Каримова Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 21-аёллар колониясида жазони ўтамоқда, у ерга уй қамоғидан 2019 йил март ойида кўчирилди.

Сурат манбаи: knews.kg

Янгилик билан ўртоқлашиш: