Гурбангули Бердимуҳамедов Ислом Каримовнинг деярли барча халқаро ташаббуслари қўллаб қувватланганини таъкидлаб ўтди

Дата: 21:45, 04-09-2016.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2016 йил 3 сентябрда Самарқандда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов билан видолашиш маросимида нутқ сўзлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Биз бугун Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг бевақт вафоти муносабати билан чуқур қайғудамиз. У ўз халқи, ватанини жуда севар ва унинг гуллаб яшнаши учун жуда кўплаб нарсаларни қилди”, - деди Туркманистон президенти.

“Ислом Абдуғаниевич Каримов энг қийин кунларда мустақил Ўзбекистоннинг бошидан турган эди. Ислом Каримовнинг деярли барча халқаро ташаббуслари қўллаб қувватланган эди”, - деб давом этди Бердимуҳамедов.

“Ислом Абдуғаниевич туркман-ўзбек муносабатлари ривожи учун кўп иш қилди. “Биз уни жуда яхши кўрар эдик. У Туркманистонда фахрий оқсоқоллардан эди. Ёшу кекса уни бирдек ҳурмат қилар эди”, - деб таъкидлади у.

“Туркманистонликлар мамлакатингизнинг энг яқин дўстлари сифатида сиз билан бирга қайғу чекмоқда. Таниқли давлат арбоби, ўз ватанининг содиқ ўғли Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳақидаги илиқ хотираларни абадий қалбимизда сақлаймиз”, - деди сўзи якунида Г.Бердимуҳамедов.

Туркманистон президенти сайтининг маълумотларига кўра, ушбу мамлакатдаги майдон ва хиёбонларга Ислом Каримов номи берилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: