Гуттериш Амударё ва Сирдарё сув ресурсларидан фойдаланиш ҳақидаги конвенцияни қўллаб қувватлайди

Дата: 17:21, 20-09-2017.

Тошкент. 20 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябр куни БМТнинг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Бу ҳақида давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар қилди.

“Шавкат Мирзиёев Антониу Гутерриш билан мамлакатимиз ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, минтақавиий масалалар бўйича фикр алмашди”, - дейилади чоршанба куни тарқатилган хабарда.

“Марказий Осиё минтақаси – ташқи сиёсатимизнинг бош устувор йўналиши”, - деб алоҳида таъкидлади давлат раҳбари.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти БМТ Бош котибини 2017 йил 10-11 ноябр кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиш режалаштирилган Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор тараққиётнинг долзарб масалалари бўйича халқаро анжуманда шахсан иштирок этишга таклиф қилди.

Ўз навбатида, БМТ раҳбари Ўзбекистон томонидан минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, “Афғонистонни қайта тиклашга кўмаклашиш бўйича кўрилаётган аниқ чора-тадбирларни юқори баҳолади”.

“БМТ Бош котиби Амударё ва Сирдарё сув ресурсларидани фойдаланиш тўғрисидаги конвенцияни илгари суриш, Орол денгизи билан боғлиқ экологик фалокат оқибатларини юмшатишга халқаро ҳамжамият диққат-эътиборини қаратиш учун барча имкониятларини ишга солишини билдирди”, - деб таъкидланади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: