Гёте-Институт Марказий Осиё мактаб ўқувчилари учун экологик конкурс ўтказмоқда

Дата: 15:16, 14-07-2017.

Тошкент. 14 июл. ЎзТАГ – Гёте-Институт “Мактаб экология учун: ўйла, тадқиқ қил, ҳаракат қил!” лойиҳаси доирасида Шарқий Европа ва Марказий Осиё мактаб ўқувчилари учун 4-экологик конкурсни эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташкилотчиларнинг маълумотларига кўра, конкурс ўқувчилар эътиборини кундалик ҳаётда учрайдиган атроф муҳит муаммоларига қаратиши зарур. Конкурсда қатнашиш учун 1 ноябргача лойиҳа йўллаш зарур.

Ўқувчилар ўз шаҳар (посёлка), кўча, мактабидаги ҳаво ва сув сифатини, тупроқ ҳолати, энергия истеъмоли, истеъмол, ҳайвонот ва набодот дунёси, чиқиндилар, соғлик ва овқатланиш сифати кабиларини аниқлайдилар.

Сўнгра, тадқиқот натижаларидан келиб чиққан ҳолда, экологик вазиятни яхшилаш ва жамоатчилик эътиборини қаратишга йўналтирилган аниқ ғояларни ўртага ташлайдилар ҳамда акциялар ўтказадилар.

Энг яхши ғоялар муаллифлари IV Халқаро экологик конференцияга таклиф этилиб, ўз лойиҳаларини немис тилида тақдим этадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: