“Hamkorbank” европанинг йирик банки Commerzbank Agдан мукофот олди
Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – “Hamkorbank” АТБ европанинг йирик банки Commerzbank Agдан (Германия) “Trade Award” мукофотини олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Мукофот хужжатли операциялар соҳасидаги аъло ҳамкорлик, ўзаро банк амалиётларининг кўп миқдордалиги ва шартномаларни барча босқичларида юқори сифатли иш кўрсатканлик учун топширилди”, - деб таъкидлашди банк матбуот хизматида.
“Халқаро савдо ва халқаро ҳисоб-китоб амалиётларида “Hamkorbank” АТБ Ўзбекистондаги бизни кўп йиллар давомида синалган асосий ҳамкорларимиздан бўлиб келмоқда. Ушбу мукофотни топшириш билан биргаликда, ҳамкасбларимизга ишончли ва юқори профессионал даражадаги фаолияти учун миннатдорчилигимизни билдириб ўтмоқчиман. Ҳамкорлигимиз йилдан йилга ривожланишига ишонч билдираман”, - деди Commerzbank Agнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Бодо Тёнс.
Эслатиб ўтамизки, юқоридаги мукофот Commerzbank AG томонидан ўтган йили жорий этилган бўлиб, “Hamkorbank” АТБ бу мукофотга икки йил давомида кетма-кет сазовор бўлиб келмоқда.
Ҳозирда “Hamkorbank” 209 хизмат кўрсатиш нуқтасига эга бўлиб, булардан 32таси филиал, 158 минибанк, 19 тўловлар қабул қилиш пунктидир. Банк ҳузурида 8 шўъба корхонаси ҳам фаолият юритмоқда.
Банк акцияларининг бир қисми Халқаро молия корпорацияси ва голландиянинг FMO банкига тегишли.