Hohenberger немис ширкати Ўзбекистонда деворларни пардозлаш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

Дата: 15:56, 10-08-2016.

Тошкент. 10 август. ЎзТАГ – Hohenberger Tapetenmanufaktur GmbH немис ширкати Ўзбекистонда деворларни пардозлаш материаллари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Яқинда "Ўзқурилишматериаллари" АКсининг мутахассислари Тошкентдаги Hohenberger Tapetenmanufaktur GmbH компаниясининг раҳбар мутахассислари билан деворбоб пардозлаш материалларини (гулқоғозларни) Ўзбекистонда ишлаб чиқариш лойиҳасини биргаликдаги амалга ошириш мақсадида учрашув ўтказилди”, - деб таъкидлашди "Ўзқурилишматериаллари" АКда.

Hohenberger Tapetenmanufaktur GmbH компанияси бу лойиҳада ўзининг иштирокини корхонани ускуналар таъминлаш ва ўзбек тадбиркорлари билан ҳамкорликни амалга оширишда кўрмоқда.

Музокаралар якунлари бўйича томонлар лойҳани амалга ошириш бўйича йўл ҳаритасини ишлаб чиқиш ҳақида келишиб олдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: