Huawei Ўзбекистонда ахборот ва тармоқ технологиялари бўйича ўз академиясини очди

Дата: 15:57, 19-09-2016.

Тошкент. 19 сентябр. ЎзТАГ – Huawei компанияси Ўзбекистонда янги илмий-таълимий лойиҳа – Huawei Ахборот ва тармоқ  технологиялари академиясини очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Лойиҳа Тошкент ахборот технологиялари университетида (ТАТУ) фаолият юритади ва Ўзбекистонда АКТ ва телекоммуникациялар соҳаси учун юқори малакали мутахассислар тайёрлашга асос бўлади. Ушбу лойиҳа Маркази Осиёда биринчи бўлиб, университет қошида ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси сертификатлаш бўйича Ихтисослашган марказ яратилаётганлиги билан ҳам ноёбдир”, - деб таъкидлашди компанияда.

Huawei компанияси пойтахтда энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган Smart-лабораторияни жиҳозлади. Ушбу лойиҳа доирасида IP-тармоқлар, тармоқ хавфсизлиги, IT-тармоқлар ва CT-тармоқлар йўналишлари бўйича амалий курслар ташкил этилади.

Huawei ТАТУ раҳбарияти билан ушбу ойда Алматида 10 кунлик тренинг-курслардан ўтувчи ёш ўқитувчиларни танлаб бўлди. Курсдан кейин улар академияда мустақил дарс берадилар.

Шунингдек, дастурий таъминотни лойиҳалаштириш, минтақавий даражада тренинг марказлар жорий этиш, давлат ташкилотлари орасида ахборот алмашиш бўйича ҳам тренинглар ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: