Huawei Ўзбекистондаги мактабга “ақлли синф” совға қилди

Дата: 16:21, 27-10-2017.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Тошкент шаҳрида Huawei компанияси томонидан International House лицейига “ақлли синф”ни (Smart Class) топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Smart Class ечими компания учун янги йўналиш бўлиб, ўқувчиларга интерфаол тартибида ўқитувчи билан боғланиш ва умумий ҳамда шахсий машғулотлар ўтиш имконини беради. Шунингдек, синф видеоконференция тизими билан жиҳозланган бўлиб, бу лицей ўқитувчи ва ўқувчиларига хорижий маърузачилар, мутахассислар билан тажриба алмашишда ёрдам кўрсатади.

Келажакда лицей раҳбарияти яратилаётган технологик имкониятлардан фойдаланиб, онлайн видео-дарсларни ташкиллашни режалаштирмоқда.

Қайд этиш жоизки, “ақлли подиум” ва “ақлли доска” билан жиҳозланган Smart Class Марказий Осиёда муқобилига эга эмас.

“Ақлли ечимлар” ишлаб чиқувчиси билимларнинг ягона электрон базасини ташкил қилишни режалаштирмоқда. Тизим ахборот-коммуникация технологияари орқали Ўзбекистоннинг барча жойида ишлайдиган бўлади ва шу орқали мамлакат таълим тизими янада юқорироқ даражага кўтарилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: