Human Rights Watch делегацияси августда Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата: 16:39, 19-07-2017.

Тошкент. 19 июл. ЎзТАГ – Human Rights Watch (HRW) халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг делегацияси августда Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу баёнотни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” Ҳамкорлик кенгашининг 13-йиғилиши доирасидаги матбуот анжуманида қилди.

Делегацияга HRWда Марказий Осиё муаммоларининг тадқиқотчиси Стив Свердлов бошчилик қилади.

А.Камиловнинг сўзларига кўра, “бошқа шу каби ташкилотлар ҳам ташриф буюради, улар билан ҳамкорлик қиламиз, бизда яширишни истаган ҳеч нарса йўқ”. Аммо уларнинг келиши, деб таъкидлади Ўзбекистон ТИВ раҳбари, Ўзбекистон “уларнинг барча талаб ва шартларига кўниши”ни билдирмайди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда HRWнинг фаолияти 2007 йилда тўхтатилган, ташкилот ходимлари аккредитациядан маҳрум қилинган эди. Human Rights Watch Тошкент бўлими бошлиғи Андреа Берг мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган эди.

Кейинчалик ҳуқуқ ҳимоячилари республикада фаолиятни қайта тиклашга уринишган, лекин аккредитация ололмаган эдилар. Натижада, HRWнинг Тошкентдаги идораси расман ёпилмаган, аммо у ерда ишлайдиган ишининг ўзи йўқ эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: