HUMO терминаллари Visa карталари бўйича тўловларни амалга оширишни бошлади

Дата: 13:37, 19-12-2019.

Тошкент. 19 декабрь. ЎзТАГ – HUMO терминаллари Visa карталари бўйича тўловларни амалга оширишни бошлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"18 декабрь куни Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) Visa тўлов технологиялари компанияси билан биргаликда HUMO тизимидаги Visa халқаро карталари бўйича тўловларни қабул қилишни бошлади", - дея хабар беради HUMO матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, Visa карта эгалари бутун мамлакат бўйлаб 176 мингдан ортиқ HUMO тўлов терминалларида товарлар ва хизматлар учун ҳақ тўлашлари мумкин.

Томонлар бу Ўзбекистонда нақд пулсиз тўловларни ривожлантириш учун қўшимча туртки бўлишини ва хорижий меҳмонлар учун қўшимча имкониятлар яратишга кўмаклашишини таъкидладилар.

Сурат манбаи: t.me/humoofficial

Янгилик билан ўртоқлашиш: