Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси иш бошлаганини маълум қилди

Дата: 17:35, 11-10-2016.

Тошкент. 11 октябр. ЎзТАГ – Куни кеча Ўзбекистон пойтахтида янги Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси тўлақонли иш бошлаганини маълум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Меҳмонхона матбуот хизмати маълумотларига кўра, маҳаллий обидаларнинг яқинида жойлашган Hyatt Regency Tashkent меҳмонларга Миллий кутубхона, Чорсу Амир Темур музейи ва Мустақиллик майдони каби жойларга тезда етиб боришни таклиф қилади.

Меҳмонхона қошида Sette Pizza Bistro and Bar итальян ресторани, Khiva Café кафеси мавжуд.

Hyatt Regency Tashkentда тўйлар, зиёфатлар, кўргазма ва конференциялар ўтказиш ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамизки, Hyatt бренди МДҲнинг Озарбайжон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Украина каби давлатларида ишлайди. Энгдиликда улар сафига Ўзбекистон ҳам қўшилди. Тармоқда жами дунёнинг 30 ортиқ мамлакатида жойлашган 168 меҳмонхона ва курортлар мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: