Hyundai Engineering Ўзбекистонда электростанция қуриш бўйича конкурсни ютиб олди
Тошкент. 4 апрел. ЎзТАГ – Корея Республикасининг етакчи компанияларидан бири Hyundai Engineering & Construction Co. Ўзбекистонда электростанция қуриш бўйича конкурсни ютиб олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Объект қиймати $540 млнга баҳоланмоқда.
Yonhap янгиликлар агентлиги маълумотига кўра, душанба куни компания “Ўзбекэнерго” АЖдан Навоийда аралаш циклдаги 450-мегаваттли электростанция қуриш ҳақида билдириш олган.
Hyundai мутахассисларининг фикрига кўра, объектни қуриш муддати 38 ойни ташкил қилиши мумкин.
Сурат манбаи: http://www.businesskorea.co.kr/english/news/industry/9991-stable-construction-hyundai-engineering-may-exceed-us40-billion-overseas-year