Hyundai Engineering Ўзбекистонда суюқ газ ишлаб чиқариш бўйича завод қуради

Дата: 21:31, 15-08-2014.

Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – 2017 йилнинг августида Hyundai Engineering компанияси Ўзбекистоннинг жанубида табиий газдан синтетик суюқ ёқилғи - “GTL” (Gas to Liquid) ишлаб чиқариш бўйича завод қуради, деб хабар қилади Вкурсе.уз портали.

Хусусан, корейслар янги корхонанинг технологик қисмини бунёд этадилар.

Лойиҳанинг ўзи халқаро банк консорциуми ёрдамида амалга оширилмоқда.

Янги завод йилига 3,5 млрд кубометр газни қайта ишлаб, ундан 864 минг тонна дизел ёқилғиси, 304 минг тонна авиакеросин, 395 минг тонна нефт ва 11,2 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқаради, деб ёзади портал.

Янгилик билан ўртоқлашиш: