Hyundai ва Daewoo Ўзбекистондаги Тўпаланг ГЭСида икки энергоблок қурадилар
Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – Hyundai ва Daewoo корейс компаниялари концорциуми “Ўзсувэнерго” бирлашмаси билан Сурхандарё вилоятидаги Тўпаланг ГЭСида икки энергоблок қуриш ҳақида шартнома имзолади, деб хабар қилади РИА Новости Daewoo International вакилига асосланган ҳолда.
Шартнома “Ўзсувэнерго” бирлашмаси томонидан 2014 йил ўртасида эълон қилинган тендер якунлари бўйича имзоланган. Унинг қиймати $80 млн. атрофида. Битим шартларига кўра, консорциум ҳар бирининг қуввати 72,5 МВтдан бўлган икки энергоблокни тўлиқ қуриб битиради. Шартномани амалга ошириш муддати 45 ой. Лойиҳани амалга ошириш доирасида электроэнергия ишлаб чиқариш йилига 430 млн кВт соатгача кўпаяди.
Умумий қиймати $178 млн бўлган лойиҳа давлат бюджети ва “Ўзсувэнерго”нинг Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги гидроэлектростанциялари электр қувватини сотиш ҳисобига олинаётган ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Эслатиб ўтамизки, 2006 йилда “Ўзсувэнерго” қиймати $30 млн бўлган Тўпаланг ГЭСни ишга туширди. Станциянинг икки энергоблокининг қуввати 30 МВт бўлиб, йилига 63 млн кВт соат электроэнергия ишлаб чиқаради. Ускуналар россиянинг “Силовые машины” ОАЖ томонидан етказиб берилган.
Йилига Ўзбекистонда 50 млрд кВтс электроэнергия ишлаб чиқарилади. Айни пайтда умумий ишлаб чиқариш ҳажмида гидроэнергетика улуши атига 10% (“Ўзсувэнерго” таркибида қуввати 394 МВт бўлган 7 кичик ГЭС мавжуд. “Ўзбекэнерго” ДАК таркибига 29 ГЭС кириб, ялпи қуввати 1400 МВтга тенг. Уларнинг бари ГЭС каскадларига бирлаштирилган бўлиб, сув оқимида ишлайди).