I гуруҳ меҳнат фронти ногиронлари эндиликда Ўзбекистон санаторийларига ёнида ҳамроҳи билан бориши мумкин

Дата: 10:09, 23-06-2015.

Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – I гуруҳ меҳнат фронти ногиронлари эндиликда Ўзбекистон санаторийларига ёнида ҳамроҳи билан бориши мумкин. Олдин бу тартиб фақат I гуруҳ уруш ногиронларига таалуқли эди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлигидан хабар қилишларича, ушбу масала юзасидан 15 июнда Вазирлар Маҳкамасининг 158 сонли қарори қабул қилинган. Унга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси президентининг 2014 йил 13 октябрдаги УП–4658 сонли “1941-1945 йили уруш ва меҳнат фронти ветеранларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича чоралар тўғрисида”ги қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди (2014 йил 24 декабрдаги 361-сонли).

Ҳужжатга мувофиқ, бунинг учун I гуруҳ ногирони ёки меҳнат фронти ногиронлари унга ҳамроҳлик қилувчи шахс паспорти нусхаси фуқаролар ўз-ўзини бошқариш органидан мазкур шахс ногиронга қараётганлиги ҳақидаги маълумотномани тақдим этиши зарур. Гап давлат томонидан йўлланма ажратиладиган санаториялар ҳақида бормоқда.

Бундан ташқари, хужжат билан бошқа қўшимча ва ўзгаришлар ҳам кўзда тутилган. Хусусан, ногирон яшовчи ҳудуддаги санаторийда бўш ўринлар бўлмаган, ёки муассаса дам олувчига тўғри келмаган тақдирда ветеран яқин орадаги бошқа санаторийга соғломлаштиришга йўлланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: