И. Каримов Ўзбекистон президенти сайловларида сайловолди ташвиқотни бошлади – ОАВ

Дата: 17:43, 19-02-2015.

Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов пайшанба куни 29 мартдаги давлат раҳбари сайловлари доирасида сайловолди ташвиқотини бошлади, деб хабар қилади “Новый век” газетаси.

“Бугун, 19 февралда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов сайловолди ташвиқоти доирасида қатор ҳудудларга учиб кетди”, - деб аниқлаштиради нашр Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вакилига (ЎзЛиДеП) асосланган ҳолда.И.Каримов шу партиянинг номзодидир.

Хусусан, у Қашқадарё вилоятига ташриф буюради ва бу ерда дастурий нутқ сўзлайди, деб ёзади газета.

Жорий ҳафта Ўзбекистон президенти лавозимига қолган уч номзодлар ҳам сайловолди ташвиқотини бошладилар.

Эслатиб ўтамизки, ўтган ҳафта Ўзбекистонда расман рўйхатга олинган барча сиёсий партиялар президентликка ўз номзодларини кўрсатдилар. Хусусан, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) президентликка Ислом Каримов номзодини, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ушбу партия Марказий Кенгаши раиси Ҳотамжон Кетмонов номзодини, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси парламентдаги партия фракцияси аъзоси, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий маркази директори Акмал Саидов номзодини, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси мазкур сиёсий партия ижроя қўмитаси раиси Наримон Умаров номзодини кўрсатди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: