ИҲТ бош котиби Тошкентга ташриф буюради

Дата: 14:14, 08-09-2016.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – 8-сентябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ияд бин Амин Мадани Тошкент шаҳрига ташриф билан келади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Бўлажак учрашув ва музокараларда жорий йилнинг октябр ойида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтадиган ИҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг 43-сессиясига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган”, - дейилади пайшанба куни тарқатилган хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: