ИҲТ Ислом комиссияси сессияси Ўзбекистон раислигида ўтди
Тошкент. 26 июл. ЎзТАГ – 23-25 июл кунлари Жидда шаҳрида (Саудия Арабистони) Ўзбекистон раислиги остида Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатларнинг Иқтисодий, маданий ва ижтимоий масалалар бўйича ислом комиссиясининг 39-сессияси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
“Мажлис иштикорчилари ИҲТ кун тартиби бўйича, шу жумладан, савдо, инвестиция, туризм, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларда кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид масалалар юзасидан фикр алмашди”, - деб таъкидланади хабарда.
Бундан ташқари, тадбир доирасида Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг бўлажак Тошкент сессиясига киритилажак қарорларнинг лойиҳалари бўйича фикр алмашилди.
Бундан олдинроқ Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 25-28 июлда Саудия Арабистонига Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатларнинг Иқтисодий, маданий ва ижтимоий масалалар бўйича ислом комиссиясининг 39-сессияси ва ИҲТ аъзо давлатлар катта лавозимли шахслари кенгашида қатнашиш учун ташриф буюриши ҳақида хабар қилинган эди.
Шунингдек, ташриф дастуридан ИҲТ раҳбарияти ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлигида учрашувлар ўрин олган.


