ИҲТ ТИВКнинг 23-мажлисида Афғонистонга ёрдам бўйича дастур қабул қилинди

Дата: 14:21, 18-04-2018.

Тошкент. 18 апрел. ЎзТАГ – Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ИҲТ ТИВК) 23-мажлисида Афғонистонга ёрдам бўйича дастур қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужаббор Абдуваҳитов бошчилигидаги делегация иштирокидаги мажлис Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтди.

Учрашув арафасида – 16 апрелда ИҲТ Юқори мансабдор шахсларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

“ТИВК мажлисида иқтисодиёт, маданият, туризм, фан ва таълим соҳаларида минтақавий ҳамкорлик, жумладан ИҲТ Савдо битимини амалга ошириш доирасидаги масалалар муҳокама қилинди”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Қайд этилишича, мажлис давомида Афғонистонга ёрдам дастури қабул қилинди ҳамда ташкилий масалалар, хусусан, ИҲТнинг янги раҳбарини тайинлаш ва янгиланган буджет тузилмаси кўриб чиқилди.

Тадбир якунига кўра Душанбе коммуникеси қабул қилинди.

Сурат манбаи: https://novostipmr.com/ru/news/17-05-01/pervomay-perestal-byt-prazdnichnym-dnem-v-tadzhikistane

Янгилик билан ўртоқлашиш: