ИҲТ Юқори лавозимли шахсларининг мажлисида ташкилотни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Дата: 14:14, 29-07-2016.

Тошкент. 29 июл. ЎзТАГ – 26-28-июл кунлари Жидда шаҳрида (Саудия Арабистони) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раислигида Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар Юқори мансабдор шахсларининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида республика ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

“ИҲТда иштирок этувчи давлатлар вакиллари Ташқи ишлар вазирларининг кенгаши Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 43-сессиясига тайёргарлик кўриш жараёнини муҳокама қилишди ҳамда ташкилотни янада ривожлантириш, глобал ва минтақа кун тартибига оид долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишди”, - дейилади жума кунги хабарда.

Шунингдек, мажлис давомида 2016-йилнинг октябр ойида Тошкент шаҳрида ИҲТ ТИВКнинг 43-сессияси давомида тасдиқлаш учун киритилиши режалаштирилаётган ҳисобот ва қарорларнинг лойиҳалари кўриб чиқилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: