Иқтисодчи тижорат банклари МБ йўриқномаларига ўралашиб қолгани сабабли асосий вазифаларини бажармаётганини таъкидлаб ўтди

Дата: 14:54, 12-01-2017.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик иқтисодчи Юлий Юсупов тижорат банклари Марказий банк йўриқномаларига ўралашиб қолгани сабабли асосий вазифалари – омонатларни жалб қилиб, уларни инвестицияларга айлантириш вазифасини – бажармаётганини таъкидлаб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Бу ҳақида у Ўзбекистон Савдо саноат палатасида бўлиб ўтган ҳамда мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга бағишланиб, Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафаев ва палата раиси Алишер Шайховлар иштирок этган давра суҳбатида айтиб ўтди.

У мамлакатдаги тўлов воситалари – нақд пуллар, нақдсиз пул воситалари ва корхоналар ҳисоб рақамларидаги пулларнинг қиймат даражасининг турличалигига эътибор қаратди. Ушбу муаммонинг ечимини у нақд пулларни беришга қўйилган маъмурий чекловни олиб ташлашда деб билади. 

Эксперт Ўзбекистон мамлакатдаги кичик корхоналар тор ихтисосли корхоналарга айланса, йириклари эса кўламдан тежашни бошласа рақобатбардошлигини ошириши мумкинлигини таъкидлади. Бу уларга такомиллашиш, харажатларни максимал даражада пасайтириш ва маҳсулот сифатини оширишга имкон беради. Шунингдек, у “узун қўшимча қиймат занжирини яратиш ва компанияларнинг йириклашишига имкон бермаётган” солиқ тизимини ислоҳ қилишни таклиф қилди. 

Иқтисодчи фермерлар ҳуқуқларини мустаҳкамлашга чақирди, токи улар ердан фойдаланиш унга эгалик қилишда ўзларига ишониб бошласинлар. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: