Иқтисодий мақсадга мувофиқлик сабабли Тошкент аста-секин маҳаллий қозонхоналарга ўтади
Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон пойтахти иқтисодий мақсадга мувофиқлик сабабли аста-секин маҳаллий қозонхоналарга ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бугунда Тошкентда 52 маҳаллий қозонхоналар фаолият юритмоқда, улардан 46 Мирзо-Улуғбек туманидаги ТТЗ ва Югнакий мавзеларида жойлашган. Бу маҳаллий қозонхоналарТТЗдаги қозонхона олиб ташлангани муносбати билан барпо этилди.
Яқин беш йил ичида “Тошиссиққуввати” ишлаб чиқариш бирлашмаси 312 янги локал буғ қозонини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида яқинда ўтказилган матбуот анжуманида корхона директори Фарҳод Ҳамидхонов маълум қилди.
Маҳаллий қозонхоналарнинг асосий афзаллиги сифатида жараёнларнинг автоматлаштирилиши тан олинган.
Эслатиб ўтамизки, Тошкент иссиқлик тизимларига 13 мингдан зиёд бино уланган, булар орасида 9141 турар жой уйлари, 579 даволаш муассасалари, 475 мактаб, 635 болалар боғчалари, 662 олий ва ўрта таълим муассасалари ва 1,6 ошиқ бошқа объектлар бор.