Иқтисодиётда протекционизмда асосийси зарар етказиб қўймаслик – ўзбек эксперти
Тошкент. 4 апрел. ЎзТАГ – Иқтисодиётда протекционизмда асосийси зарар етказиб қўймасликдир, деб ҳисоблайди мустақил ўзбек эксперти Илдус Камилов, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Фақат икки жиҳатни қўшимча қиламан. Биринчиси. Кўп мамлакатлар у ёки бу шаклдаги протекционизмдан ўтган вақтларда ҳам фойдаланганлар, фойдаланмоқдалар ва бундан кейин ҳам фойдаланадилар. Тиббиётда бўлгани каби, протекционизмда асосийси – зарар етказиб қўймаслик. Шунинг учун протекционизм билан “даволаш” манзилли ва чекланган бўлиши керак, токи “ўрганиб қолиш” самараси юзага келмасин”, - деди Камилов “Газете.uz” нашрига берган изоҳида.
Иккинчиси. Экспертнинг фикрига кўра, бу “импорт ўрнини босишдан экспортни илгари суришга ўтиш тизимли ва мувофиқлашган ҳаракатларни талаб қилади”. Унинг сўзларига кўра, “кўпинчи либерализация бўйича яримчоралар протекционизмга қараганда кўпроқ зарар келтириши мумкин”.
Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz/articles-id-30294.htm