IATA Тошкентда Марказий Осиё учувчилари учун машқ маркази очади

Дата: 14:54, 09-10-2014.

Тошкент. 9 октябр. ЎзТАГ – Ҳаво транспорти халқаро ассоциацияси (IATA) Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролик учувчилари учун машқ маркази очади, деб хабар беришди Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мухбирига “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси матбуот хизматида.

Яқинда Тошкентга IATAнинг Европа, Россия ва МДҲ мамлакатлари бўйича вице-президенти Рафаэль Шварцман бошчилигидаги делегация ташриф буюриб, бу ерда Ўзбекистон миллий авиакомпанияси вакиллари билан учрашди.

“Ассоциация ўзбекистоннинг фуқаролик авиация соҳасида МДҲ мамлакатларига учишларда ҳавфсизликни таъминлаш бўйича тажрибасидан фойдаланиш ниятида. Бу ушбу ҳудудлардаги учишлар ҳавфсизлигини оширишга ёрдам беради”, - деб иқтибос келтирди Р.Шварцманнинг сўзларидан ўзбек авиакомпанияси матбуот хизмати.

Хусусан, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” таркибида IATA ходимларни тайёрлаш ва улар малакасини ошириш машқ-маркази ташкил этилади. Бу эса таълим йўналишларини сезиларли даражада кенгайтириш ва таълимга ҳудуд фуқаролик авиацияси персоналини жалб этишга ҳам имкон беради.

Илгари ЎзТАГ томонлар Тошкентда Aviation Cargo Day Uzbekistan 2015 ҳудудий форумини ўтказиш масаласини ҳам муҳокама қилгани ҳақида хабар берган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: