IATA Ўзбекистонда авиация юкларини ташиш бўйича ҳудудий форум ўтказишни режалаштирмоқда

Дата: 11:59, 09-10-2014.

Тошкент. 9 октябр. ЎзТАГ – Ҳаво транспорти халқаро ассоциацияси (IATA) Ўзбекистонда авиация юкларини ташиш масалаларига бағишланган ҳудудий форум ўтказишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Aviation Cargo Day Uzbekistan 2015 тадбирини ўтказиш масалалари IATAнинг Европа, Россия ва МДҲ мамлакатлари бўйича вице-президенти Рафаэль Шварцман ва Ўзбекистон миллий авиакомпанияси вакили ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди. Ушбу ҳудудий форум Ўзбекистонда авиаюклар ташуви соҳасини ривожлантиришга туртки бўлади ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг ўз юк флотини шакллантиришга кўмаклашади”, – деб таъкидлашди миллий авиакомпания матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда IАТА дунёнинг беш қитъалари бўйлаб тижорат учишларини амалга оширувчи 270 авиакомпанияни ўзида бирлаштирган. IАТА аъзолари дунёдаги авиаюкларнинг 84% ташийди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: