ICC Ukraine ва Ўзбекистон ССП ҳамкорлик келишувини имзолашни режалаштирмоқдалар

Дата: 16:07, 21-10-2016.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – 23-26 октябрда Украина бизнес-делегацияси Тошкентга ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Савдо саноат палатасига асосланган ҳолда.

 ICC Ukraine бош котиби Владимир Михайлов бошлиқ делегация таркибига қатор украин саноат корхоналари вакиллари кирган.

В.Михайловнинг сўзларига кўра, ушбу ташриф ICC Ukraine раҳбариятининг Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Абдуалиев билан учрашуви натижасидир.

 Ташриф доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум ўтказиш режалаштирилмоқда.

 Бундан ташқари, ICC Ukraine ва Ўзбекистон ССП ҳамкорлик келишувини имзолашни режалаштирилмоқда.  

Шунингдек, томонлар савдо иқтисодий алоқаларнинг устувор йўналишларини ривожлантиришнинг йўлларини муҳокама қиладилар. Бу йўналишларга аграр тармоқ, нефтегаз, энергетика, IT ва телекоммуникация, тиббий туризм, транспорт ва логистика, машинасозлик, авиасозлик, кимё, қурилиш, алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш кабилар киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: