Ички ишлар органлари ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари ҳақида “ишонч телефони” орқали хабар қилиш мумкин

Дата: 16:43, 02-05-2017.

Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – 2017 йилнинг 1 май кунидан бошлаб ички ишлар органлари ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари ҳақида ягона “1102” қисқа рақамли “ишонч телефони” орқали хабар қилиш мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу ишонч телефони орқали Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудидан ички ишлар органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги мурожаатлар қабул қилинади”, - дейилади ИИВ хабарида.

“Ишонч телефони” фаолияти  Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини бажариш доирасида ишлаб чиқилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: