Ички ишлар вазири ва Тошкентнинг бош милиционери навбатдаги унвонларни олдилар

Дата: 13:34, 25-08-2014.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Ички ишлар вазири ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи навбатдаги унвонларни олдилар, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 августдаги ПФ-4643-сонли Фармонига биноан эл-юрт осойишталигини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдаги фидокорона хизматлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 23-йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор Адҳам Акрамович Ахмедбоевга “генерал-лейтенант” махсус унвони, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, полковник Мирсамад Агзамович Адиловга “генерал-майор” махсус унвони берилди”, - деб хабар қилинади Ўзбекистон Республикаи Ички ишлар вазирлиги сайтида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: